Бетон заводи — битта дастурда
Товар бетон, ЖБИ цехи, тарози, дарвоза ва автопарк битта Odoo тизимида ишлайди. Пастга айлантиринг — завод бўйлаб саёҳат бошланади.
—
Товар бетон, ЖБИ цехи, тарози, дарвоза ва автопарк битта Odoo тизимида ишлайди. Пастга айлантиринг — завод бўйлаб саёҳат бошланади.
Ҳозир ҳар маълумот ўз жойида: бухгалтерда 1С, режачида Excel, операторда дафтар. Odoo уларни модулларга кўчиради — модуллар бир-бири билан маълумот алмашади ва ҳаммаси раҳбар панелига оқади.
Odoo — Бельгияда яратилган халқаро бизнес платформаси. Сотув, омбор, молия, ишлаб чиқариш ва ходимлар битта тизимда ишлайди: бир марта киритилган маълумот бошқа бўлимларга ўзи ўтади.
Автомобиль, молия, ишлаб чиқариш, қурилиш ва бошқа соҳалар
Керакли бўлимдан бошлайсиз: аввал омбор ва сотув, кейин ишлаб чиқариш, автопарк, ойлик. Тизим заводингиз билан бирга ўсади
Очиқ код: тарози, бетон узели пульти, камера, GPS ва Face ID тўғридан-тўғри Odoo'га ёзади
1С, Excel, SalesDoc, МойСклад, Face ID ва Trello'даги маълумот битта базага кўчади ва битта панелда кўринади
Раҳбар, оператор, кассир ва қоровул ўз вазифасини телефон ёки планшетда 2–3 тугма билан бажаради
Товар бетон, темир-бетон ва асфальт ишлаб чиқарадиган корхоналарда Odoo'ни жорий қилганмиз.
Бетон, асфальт ва йўл қурилиши
Товар бетон ишлаб чиқариш

Темир-бетон буюмлари
Бетон ишлаб чиқариш
Лоток, плита, ЛЭП устуни, ФБС, қудуқ ҳалқаси ва бордюр. Ишлаб чиқарилган сони, хомашё сарфи ва омбордаги қолдиғи тизимда дона аниқлигида юритилади.
Камера машинани суратга олади, рақамини танийди, тизим ҳужжатни топмаса Телеграмга хабар кетади. Раҳбар дастурга кирмасдан ҳаммасини кўради.
● CAM-02 · 21:4701 B 915 MA01 B 915 MA · самосвал
Юк: шағал · тўла
Ҳужжат: топилмади
Раҳбар Телеграмда оддий тилда сўрайди. Сунъий интеллект Odoo базасидаги тегишли бўлимлардан маълумотни ўқийди, ҳисоблайди ва қисқа жавоб беради.
Бетон, асфалт, плита-лоток ва газаблок заводлари, тўртта дробилка, 127 техника ва 170 ходим. 2026 йил майдан бери ишлаётган тизимнинг иш базасидан олинган рақамлар.
тежалди — йўқолаётган бетон, назоратсиз чиқим ва қўлда ҳисобдаги хатолар ёпилгани ҳисобига
Манба: жорий тизимнинг иш базаси, 19.11.2026 ҳолатига. Тежов — мижоз баҳоси.
Ҳар бир бўлимда битта муаммо, битта ечим ва тизимдаги ҳақиқий рақам.
Бетон алоҳида дафтарда, буюртма билан боғланмаган
Планшетда бир тугма: хомашё рецепт бўйича чиқади, юк хати ўзи тайёр
Тарози кирими омборга кечикиб тушарди, ҳар маҳсулотга алоҳида қоғоз
Брутто − тара = соф. Кирим ва чиқим омбор ва бухгалтерияга ўзи тушади
Аванс «бошқа кирим», касса ва бухгалтериядаги қарз ҳар хил
Юк чиқиши билан фактура; аванс аввал эски қарзни ёпади. Ҳамма бир рақамни кўради
Тайёр плита ва блок қолдиғи номаълум эди
Сони киритилади — хомашё камаяди, тайёр қолдиқ ошади, сотувда кўринади
Дробилкалар аро шағал ва объектга кетган материал ёзилмасди
Қаердан → қаерга, тарози билан; лойиҳа режасидан қанча қолгани кўринади
Қоровул журнали — ҳужжатсиз юк чиқиши мумкин эди
Камера рақам ва юкни танийди, ҳужжатсиз чиқиш — дарҳол раҳбарга
Завод аслида қанча чиқаргани ва ҳисобдаги солиштирилмасди
Ҳар 5 дақиқада марка, м³ ва машина бўйича солиштирилади
Маълумот одамлардан сўраб, Excel'да йиғиларди
Касса, қарз, сотув, омбор, ёқилғи — битта панелда, ичма-ич очилади
Катта чиқим ёки манфий касса ҳақида кунлар ўтиб биларди
25+ қоида: «дарҳол» хабар ва ҳар куни 08:00 хулоса
Нақд пул дафтарда, кун боши ва охири қўлда
Кун варағи ўзи очилади, ёзув ўчирилмайди, кассалар аро ўтказма
Заправка дафтарда, GPS билан солиштирилмасди
GPS ва заправка солиштирилади, бонус рейсдан ўзи, ҳужжат муддати эслатилади
Ойлик Excel'да, давомат журналда
Юз таниш ва локация; оклад + KPI − жарима − берилган = қолдиқ
Аввал Odoo созламаси, кейин Studio, энг охирида дастурлаш — ортиқча код йўқ
Ҳар ўзгариш база нусхасида синалади, кейин ишчи тизимга чиқади
Қарз ёки қолдиқ нотўғри бўлса, сабаби ҳужжат ва ким киритгани билан топилади
Катта тугмалар, телефон ва планшет, ўзбек тилида — кассир ва қоровул тез ўрганади
Ҳар филиал — алоҳида компания; ходим фақат ўзига керакли маълумотни кўради
Маълумот бир нечта дафтар, жадвал ва одамлар хотирасида турса, раҳбар уни йиғишга вақт сарфлайди. Тизим уни ўзи йиғади.
Ҳозир кўп корхоналарда
Тизим биланОдам ҳамма нарсани кўриб улгурмайди. Сунъий интеллект кеча-кундуз кузатади ва фақат эътибор керак бўлган жойни кўрсатади.
Камерада машина рақамини ва юкнинг турини танийди
Завод пульти чиқарган бетонни ҳисобдаги билан ҳар 5 дақиқада
Ортиқча ёқилғи сарфи ва GPS бўйича юрилмаган рейсларни
Хато ёки шубҳали ҳаракат бўлса, сабабини кўрсатиб раҳбарга хабар беради
Аввал битта заводда натижани кўрасиз. Кейин тизим қолган корхоналарга кенгаяди.
Заводга келамиз, жараёнлар ва ҳисоб қаерда йўқолаётганини кўрамиз
Аудит натижаси, иш режаси, муддат ва нарх ёзма ҳолда
Битта заводда: оператор, касса, дарвоза ва раҳбар панели
Қолган заводлар, автопарк, ходимлар ва сунъий интеллект
Аризани қолдиринг — 24 соат ичида қўнғироқ қиламиз, бепул аудит вақтини келишамиз ва тизим сизда қандай ишлашини жонли кўрсатамиз.
24 соат ичида қўнғироқ қиламиз. Шошилинч бўлса — Telegram'га ёзинг.
Telegram'да ёзиш